Миллий банк раиси Қозоғистон Миллий жамғармаси активлари ҳолати ҳақида маълумот берди

NUR-SULTAN. Kazinform - Феврал ойида ялпи халқаро захиралар 161 миллион долларга ошди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий банки раиси Ғалимжан Пирматов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Феврал ойида ялпи халқаро захиралар олтин нархининг ошиши ҳисобига 161 миллион долларга ошиб, 87,5 миллиард долларга етди, шу жумладан олтин-валюта захиралари ҳам 132 миллион долларга ошиб, 33,5 миллиард долларга етди. Миллий жамғарма активлари жорий йилнинг феврал ойи охирида 53,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бюджетга трансфертларни тақсимлашни таъминлаш мақсадида феврал ойида 510 миллион АҚШ доллари сотилди», — деди Ғалимжон Пирматов.

Қайд этилишича, жорий йил бошидан буён Миллий жамғармага жами тушумлар 925 миллиард тенгени ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврдаги кўрсаткичдан 4,5 баробар кўпдир.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар