Миллатлар Лигасида Хорватия ва Франция дуранг ўйнади

Куннинг асосий ўйини А лигаси биринчи гуруҳидан ўрин олган Хорватия ва Франция терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. 52-дақиқада франциялик Адриен Рабьо гол урган бўлса, 83-дақиқада хорватиялик Андрей Крамарич пенальтидан гол билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа жамоалар 1:1 ҳисоби билан кифояланишди. Икки ўйинда бор-йўғи бир очко жамғариб, турнир жадвалида сўнгги ўринларни эгаллашди.
Икки ўйинда ғалаба қозонган Дания олти очко билан пешқадамлик қилмоқда. Бу сафар даниялик футболчилар ўз майдонида Австрияни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Шунингдек, С лигаси учинчи гуруҳида Қозоғистон Словакияни меҳмонда 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Беларусь ва Озарбайжонни 0:0 ҳисобида қаноатлантирди.
Иккинчи кунги ўйиннинг бошқа натижалари қуйидагича:
B лигаси 2-гуруҳи
Исландия – Албания 1:1
D лигаси 1-гуруҳи
Латвия – Лихтенштейн 1:0
Андорра – Молдова 0:0
7 июнда 2-турнинг иккинчи ўйин куни ўтказилади.
Муаллиф: Адилжан Умбет