Михаил Горбачев вафот этди

None
None
MOSKVA. TASS- Kazinform – СССРнинг биринчи президенти Михаил Горбачёв 92 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Марказий клиник шифохона маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

«Михаил Горбачёв бугун кечқурун узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди», - дейилади Марказий клиник шифохона хабарида.

Михаил Горбачёв 1931 йил 2 мартда туғилган. М.В. Ломоносов номидаги МДУнинг юридик факультетини (1955), 1967 йилда Ставропол қишлоқ хўжалиги институтининг (ҳозирги Ставропол давлат аграр университети) сиртқи бўлимини тамомлаган. 1952 йилда КПСС аъзоси, 1971 йилдан эса Марказий Комитет аъзоси. КПСС Марказий Қўмитасининг охирги Бош котиби бўлиб ишлаган. Константин Черненко вафотидан кейин бу лавозимга 1985 йилда сайланган. Ошкоралик ва қайта қуришнинг асосий мафкурачиси эди. Совет Иттифоқининг биринчи ва охирги президенти бўлган.1990 йил март ойида сайланган ва 1991 йил 25 декабрда истеъфога чиққан. 1990 йилда Нобел мукофоти билан тақдирланган. СССР Президенти лавозимини тарк этгач, жамоат ва адабий фаолият билан шуғулланган.



Фото: www.eg.ru

Сўнгги хабарлар