Microsoft 4800 нафар ходимини қисқартиради
ASTANA. Kazinform — Американинг Microsoft компанияси тахминан 4800 нафар ходимини қисқартиришини маълум қилди, деб хабар беради DW.
Бу компаниядаги умумий ходимлар сонининг тахминан 2,1 фоизига тенг.
Компаниянинг кадрлар масалалари бўйича директори ходимларга йўллаган хизмат ёзувида сунъий интеллект айрим вазифаларни автоматлаштириш орқали ишлаш усулини ўзгартираётганини, бироқ ҳозирги қисқартиришлар бунга бевосита боғлиқ эмаслигини таъкидлади.
“Бугун қисқартирилаётган иш ўринларининг ўрнини сунъий интеллект эгалламайди. Бироқ сунъий интеллект ишлаш усулини ўзгартираётгани рост”, - деди у.
Агентлик маълумотига кўра, Microsoft одатда янги молиявий йил учун харажатлар режасини шакллантириш доирасида июнь ойида якунланадиган молиявий йил сўнгида ходимлар сонини мақбуллаштиради.
6 июль ҳолатига кўра, Microsoft акциялари қиймати 1,5 фоиздан ортиқ пасайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Microsoft Японияда сунъий интеллект ва маълумотларни сақлаш хизматларини ривожлантириш учун 10 миллиард доллар ажратиши ҳақида хабар берилган эди.