Мексикада шахта ўпирилиб, кончилар ер остида қолиб кетди

NUR-SULTAN. Kazinform – Мексика шимолида шахта ўпирилиб, кўмир конида қолиб кетган 10 нафар кончини қидириш-қутқарув операцияси учинчи кундирки давом этмоқда, дея хабар беради Kazinform euronewsга таяниб.
None
None

Чоршанба куни ер ости туннеллари ўпирилиб тушди ва қисман сув остида қолди.

Сув чиқариш ва шахта уюмларини очиш ишларига 400 га яқин киши сафарбар этилган.

Мексика президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор барча бедарак йўқолганлар қутқарилмагунча операция тўхтамаслигига ваъда берди.



Фото: euronews.com


Сўнгги хабарлар