Мексикада черков томи қулаши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди

Мексика
Фото: BBC News

Мексикада черков томи қулаши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди. 30 киши қулаган бинода қолиб кетган, дея хабар беради Кazinform BBC Newsга таяниб.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Сьюдад-Мадеро шаҳридаги Санта-Круз черковининг томи қулаши оқибатида 10 киши касалхонага етказилган.

Тамаулипас штати полициясининг айтишича, чўқинтириш маросими бўлиб ўтаётган черков вайрон бўлган пайтда 100 га яқин одам бўлган.

Том вайроналари остида қолганлар орасида бир нечта болалар борлиги тахмин қилинмоқда. Қутқарув ишлари давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги суратларда черков биноси вайронага айлангани ва одамлар вайроналар атрофида тўпланиб, ичида қолиб кетганларни астойдил қидираётгани акс этган.

Хабарларга кўра, ҳокимият воқеа жойига йиғилганлардан ичкарида кимдир ёрдам сўраган бўлса, эшитишлари учун сукут сақлашни талаб қилган.

Сўнгги хабарлар
telegram