Маймун чечаги вакцинасига бўлган талаб ортиб бормоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Даниянинг Bavarian Nordic компанияси Европа Иттифоқи, Канада ва АҚШда маймун чечагига қарши вакцинага бўлган талабни ёлғиз ўзи қондира олмаслиги мумкин, деб хабар беради Kazinform ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Коронавирус тарқалишига қарши кураш комиссияси Telegram каналига таяниб.
«Беморлар сонининг кўпайиши туфайли вакцинага бўлган талаб ортиб бормоқда. Даниядаги ишлаб чиқариш майдончамизни модернизация қилганимиздан кейин ҳам уни тўлиқ қондира олишимизга ишонч йўқ»

, — деди компания вакили.

Айни пайтда ўсиб бораётган талабни қондириш мақсадида Дания компанияси маҳсулотнинг бир қисмини аутсорсингга бериш имкониятларини ўрганмоқда. Технологияларни АҚШдаги ишлаб чиқарувчига топшириш бўйича шартнома тузиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Bavarian Nordic томонидан ишлаб чиқилган препарат Европада Imvanex, АҚШда Jynneos ва Канадада Imvamune савдо белгиси остида сотилади. У аввало чечакка қарши фойдаланиш учун тасдиқланган ва ҳозирда маймунчечакка қарши фойдаланишга ҳам рухсат берилган.

Сўнгги хабарлар
telegram