10:18, 28 Май 2021 | GMT +5
Матрица: Қозоғистонда «қизил» зонадаги ҳудудлар сони камаймоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича муассасалараро комиссияси Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицани эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
28 май ҳолатига кўра:
«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Ақмола, Қарағанди вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари.
«Яшил» зонада: Чимкент шаҳри, Алмати, Ақтўбе, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Шарқий Қозоғистон ва Туркистон вилоятлари.
Эслатиб ўтамиз, кеча «қизил» зонада бўлган Атирау вилояти бугун «сариқ» зонага ўтди.