Машинасозликни ривожлантиришнинг 5 йиллик комплекс режаси ишлаб чиқилмоқда

None
Фото: primeminister.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда машинасозликни ривожлантиришнинг 5 йиллик комплекс режаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Айни пайтда Давлат раҳбари топшириғига асосан машинасозликни ривожлантиришнинг 5 йиллик комплекс режаси ишлаб чиқилмоқда. Унинг амалга оширилиши машинасозлик соҳасида ишлаб чиқаришни 2 баробардан ортиқ, экспорт ҳажмини қарийб 3 баробар, асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажмини 1,5 баробар, меҳнат унумдорлигини эса 2 баробар ошириш имконини беради», – деди Бош вазир.

Ҳукумат раҳбари давлат томонидан кўрсатилаётган кўмак туфайли мамлакат корхоналари доимий иш ўринлари яратиш, шунингдек, янги ишлаб чиқаришларни очиш, мавжуд корхоналарни модернизация қилиш орқали мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ҳисса қўшиши мумкинлигини алоҳида таъкидлади.

«Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги машинасозликни ривожлантириш режаларини амалга ошириш борасидаги ишларни кучайтириши керак», – деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram