Март ойида қозоғистонликлар 12 кун дам олишади

None
ASTANA. Kazinform – Март ойида қозоғистонликлар қўшимча 4 кун дам олади, деб хабар беради Kazinform.

Март ойида 2 та дам олиш куни бор. Қозоғистон Республикасида байрамлар тўғрисидаги қонунга кўра, бу кунлар байрам куни ҳисобланади.

Улардан бири 8 март куни нишонланадиган Халқаро хотин-қизлар кунидир. Бу кун чоршанба кунига тўғри келади.

Иккинчиси эса давлат Наврўз байрамидир. Қозоғистонликлар байрамни 3 кун, яъни 21, 22, 23 март куни нишонлайдилар. Бу йил март байрамлари сешанба, чоршанба, пайшанба кунларига тўғри келади. Одатда, бундай ҳолларда Қозоғистон Республикаси Меҳнат кодексининг 85-моддаси 3-бандига асосан байрам кунларидаги иш вақтидан самарали фойдаланиш мақсадида ҳукумат байрам кунларини бошқа иш кунларига ўзгартирарди. Бироқ бу сафар Ҳукуматнинг тегишли қарори эълон қилинмади. 19 март куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари парламент ва маҳаллий масъул депутатлар сайловига айнан шу сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Шундай қилиб, 18, 19 март - шанба, якшанба дам олиш кунлари, 20 март - иш куни, кейин 21-23 март - байрам кунлари.

Шу сабабли март ойида ҳафтасига 5 кун ишлайдиган қозоғистонликлар байрам кунларини ҳисобга олган ҳолда 12 кун, 6 кун ишлаганлар эса 8 кун дам олади.


Сўнгги хабарлар
telegram