Марказий ва Ғарбий Европада кучли ёмғир туфайли тошқин содир бўлмоқда

BRUSSELS. Kazinform - Бернд циклони Марказий ва Ғарбий Увропага мисли кўрилмаган ёғингарчилик олиб келди, деб хабар беради Kazinform euronews.com га асосланиб.
None
None

Германиянинг Аденау шаҳрида камида 30 киши бедарак йўқолган, уларнинг уйлари узоқ давом этган ёмғирлар остида қулаб тушгани хабар қилинмоқда. Яна 25 та турар-жой бинолари таҳдид остида, - деди полиция.

Белгияда, Льеж ва шаҳар атрофлари қизил зона деб эълон қилинди, ҳафта охиригача ёмғир ёғади. Синоптикларнинг хабар беришича, минтақада кунига ойлик ёғингарчилик тушади.

Франция, Швейцария ва Голландия метеорологлари ҳам ҳушёр ҳолатда. Францияда «сариқ» хавфли даражаси 10 та бўлимда эълон қилинган ва у жойларда чоршанба кунидан бери ёмғирлар пасаймаган. Расмийлар дарёнинг тошиб кетишидан қўрқишади, бу ҳодиса июлга хос эмас. Европанинг жанубий-шарқида эса ёмғир хавфи йўқ: у ерда навбатдаги жазирама қайд этилди.


Сўнгги хабарлар