Марказий Осиёдаги энг тез мобил интернет Қозоғистонда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда мобил интернет тезлиги бир йилда 48 фоизга ошди. Finprom.kz ўтказган тадқиқот шуни кўрсатди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Манбага кўра, дунёда мобил кенг полосали интернетнинг ўртача юклаб олиш тезлиги йил давомида 38,3 фоизга ошган ва 2022 йил январида сониясига 29,62 Мегабитни ташкил қилган.

Бу ижобий тенденцияда Қозоғистоннинг ҳам улуши бор.

«Қозоғистонда бу кўрсаткич январ ойида бирданига 48 фоизга ошиб, 18 Мбит/сга етди. Бу Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхши натижадир. Кейинги ўринларда Қирғизистон (8 фоиз ёки 17,45 Мбит/с гача) ва Ўзбекистон (13,85 Мбит/с ёки 57,6 фоиз) бормоқда. Тожикистон ва Туркманистон дунёдаги мобил интернет тезлиги энг паст мамлакатлар қаторида қолмоқда: мос равишда 6,43 Мбит/с ва 3,09 Мбит/с.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар