Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувининг қўшма баёноти қабул қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев иштирок этаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг IV Маслаҳат учрашувида бир қанча муҳим ҳужжатлар қабул қилинди, деб хабар беради Кazinform БОРТ №1 Теlegram-каналига таяниб.
None
None

Хусусан, йиғилиш якунида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувининг қўшма баёноти, 2022-2024 йилларда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси, Марказий Осиё давлатларининг ўзаро кўп томонлама форматлар доирасида ҳамкорлик концепцияси , Марказий Осиё учун «Яшил кун тартиби» минтақавий дастури қабул қилинди.

Бундан ташқари, ХХI асрда Марказий Осиёни ривожлантиришга қаратилган Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дўстлик, дўстона қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома келишиб олинди ва имзолаш маросими бошланди.

Бундан ташқари, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти ваколатларини узайтириш тўғрисидаги қарорни имзоладилар.

Сўнгги хабарлар