Марказий Осиё давлатлари депутатлари ойлик маоши таққосланди

None
ASTANA. Kazinform – Марказий Осиё давлатлари ичида Қозоғистон депутатлари энг кўп, Ўзбекистон депутатлари энг кам маош олади, дея хабар беради Kazinform Asia-Plus тадқиқотига таяниб.

Қайд қилинишича, Қозоғистон депутатларининг маоши 2050 АҚШ долларига тенг. Ундан кейинги ўринларда Тожикистон депутатлари – 688 доллар ва Қирғизистон депутатлари – 500 доллар. Ўзбекистон депутатлари 380 доллар маош билан сўнгги ўринда қайд этилган. Туркманистон бўйича маълумотлар келтирилмаган.

Депутатлар маоши энг кам иш ҳақи билан ҳам таққосланган. Қирғизистон депутатларининг маоши мамлакатда қабул қилинган энг кам иш ҳақидан 30 баробар юқори экани қайд этилган. Қозоғистонлик депутатларники 25 баробар, тожикистонлик депутатларники 12,5 баробар, ўзбекистонлик депутатларники 4,5 баробар юқори.

Манба келтирган қўшимча маълумотларга кўра, Беларусь депутатлари 950 доллар, Буюк Британия депутатлари 5950 доллар, Россия депутатлари 6850 доллар, Европарламент депутатлари 7500 доллар маош олади.

Сўнгги хабарлар