Манғистау вилоятида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон ҳарбийлари қўшма машғулот ўтказади

әскер
Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги

AQTAÝ. Kazinform – Ақтау шаҳрида Қозоғистон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи ўринбосари полковник Даурен Манап бошчилигида режалаштирилган конференция бўлиб ўтди, деб хабар берди ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Тадбирда Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа идоралари вакиллари иштирок этди.

Томонлар “Бірлестік-2024” тезкор-тактик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бир қатор масалаларни муҳокама қилди. Ҳарбий мутахассислар Каспий денгизидаги Тоқмақ бурнида бўлиб, жорий йилнинг июль ойида ўқув машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган “Оймаша” полигонида ташкилий масалаларни ишлаб чиқди.

Ҳарбий маневрлар денгизда тунги эпизодлар ва дисант ҳаракатларини ўз ичига олади.

Сўнгги хабарлар