«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ўйинчиси Қозоғистоннинг «Тобол» клуби директори этиб тайинланди

None
ASTANА. Кazinform - Таниқли футболчи ва мураббий Андрей Канчельскис Қостанайнинг «Тобол» клубига директор этиб тайинланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Андрий Канчельскис Англиянинг «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Эвертон» клубларида тўп сурган. Шунингдек, Украинанинг «Динамо Киев», Италиянинг «Фиорентина», Шотландиянинг «Рейнжерс», Россиянинг «Сатурн», «Крылья Советов» каби футбол клублари шарафини ҳимоя қилган.

У «Манчестер Юнайтед» сафида 158 та ўйин ўтказиб, 36 та гол урган. «Эвертон»да у бир мавсумда 16 та гол уриб, жамоанинг энг яхши тўпурарига айланди.

2007 йилдан буён мураббийлик фаолияти билан шуғулланиб, Россия, Латвия ва Ўзбекистон клубларида ишлаган.

Собиқ мураббий Николай Панин қўл остида «Тобол» учта чемпионат медалини қўлга киритди, шунингдек, икки марта Суперкубокни қўлга киритди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram