08:31, 03 Сентябрь 2023 | GMT +6
Мамлакат шимолида кучли ёмғир ёғади - Қазгидромет
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 3 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан республиканинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади, ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда кучли ёмғир ёғади. Фақат мамлакат ғарбида очиқ, ёмғирсиз об-ҳаво кутилмоқда.
Мамлакат бўйлаб момақалдироқ, кучли шамол ва дўл ёғади. Қозоғистон Республикасининг шимоли-ғарбий ва шимолида туман тушади.