Маданият йўналишида таҳсил олаётган 43 нафар талабага Президент стипендияси берилади

ASTANA. Kazinform – Жорий йилда маданият йўналишидаги 3 та олий таълим муассасаси талабаларига ҚР Президентининг 43 та стипендияси берилиши мумкин. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан очиқ муҳокама учун ажратилган стипендияларни тақсимлаш тўғрисидаги буйруқда ёзилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
«ҚР Президентининг 2022 йил учун стипендиялари олий таълим муассасаларига ажратилсин. Жумладан, Қурманғази номидаги Қозоғистон миллий консерваториясига - 22 та, Қозоғистон миллий санъат университетига - 15 та, Темирбек Жургенов номидаги Қозоғистон миллий санъат академиясига - 6 та стипендия таклиф этилади. Шундай қилиб, 2022 йилда Қозоғистон Республикаси Президентининг 43 та стипендияси тайинланади»

, - дейилади ҳужжатда.

Қайд этиш жоизки, кадрлар тайёрлаш республика комиссияси қарори билан жорий йилда хорижда магистратура ва резидентурада ўқиш учун 385 та стипендия ажратилган эди.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар