Маънавий камолот ойи - Бугун рўзанинг биринчи куни

None
ASTANА. Кazinform - Бугун ислом олами учун муқаддас Рамазон ойи бошланди. Рўза 23 мартдан 21 апрелгача давом этади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечаси муқаддас Лайлатул Қадр, 21 апрел Рамазон ҳайити байрами.

Рўза маълум муддатгача бирор нарсадан, еб-ичишдан, шаҳвоний нафслардан тийилишдир.

Саҳарлик ичиш бомдод намози вақтига 10 дақиқа қолганда тўхтатилади. Рўза тутиш мусулмонлар жамоатининг беш фарзларидан биридир.

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, Бош муфтий Науризбай ҳожи Тағанули юртдошларни кириб келган Рамазон ойи билан табриклади.

«Шариатга кўра, Рамазон ойида рўза тутиш балоғатга етган, ақли соғ бўлган ҳар бир мусулмонга фарздир. Бироқ, саёҳатчилар, касаллар ва касаллигининг кучайишидан хавотирда бўлганлар, ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутишни кечиктиришлари мумкин. Шариатимиз бунга рухсат беради. Рамазон ойининг фазилатини теран англаган солиҳлар: «Ё, Роббим, бизни Рамазон ойига эсон-омон етказгин!» дея дуо қилишган. Асрлар давомида ислом динини ўзининг маънавий таянчига айлантирган халқимиз муборак Рамазон ойини алоҳида тайёргарлик билан кутмоқда. Савобни кўпайтириш ойида ёрдамга муҳтожларга садақа бериб, кексаларнинг раҳмати ва дуосини олишга ҳаракат қиладилар. Рўзада эзгу ният билан қилинадиган эзгу амаллар урф-одатимизга айланиб, авлоддан-авлодга ўтиб давом этмоқда, – дейди Науризбай ҳожи Тағанули.

Шунингдек, Бош муфтий Рамазон ойида рўза тутган мусулмон фарзанди нафақат еб-ичишдан чекланиб қолмай, балки ўз руҳи ва вужудини ёмонликдан асраб, эзгуликка интилади.

Чунки Рамазон ҳар қандай эзгу ишни фидойи ният билан қилишга тарбияловчи, инсонни тақводорликка ўргатувчи ойдир.

Бу йилги фитр садақаси миқдори киши бошига 535 тенге этиб белгиланди. Фитр садақаси миқдори бутун мамлакат бўйлаб икки килограмм уннинг умумий нархидан келиб чиқиб белгиланди. Фитр садақасини хурмо ва майиз баҳосида бериш мумкин.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар
telegram