Мўйноқда электрон мусиқа «Стихия» фестивали ўтказилади

None
None
TASHKENT.UzA-Kazinform – Жорий йилнинг 6-8 май кунлари Мўйноқдаги «кемалар қабристонида» «Стихия» электрон мусиқа, санъат ва фан фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Лойиҳа 2017 йилда Мўйноқ шаҳрида Орол денгизининг экологик ҳалокатидан хабардорликни ошириш ва минтақанинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек, Ўзбекистонда яшовчи халқларни бутун дунёга танитиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Маълумки, бугунги кунда Орол фожеаси бутун Марказий Осиё минтақасидаги энг кескин экологик муаммо бўлиб қолмоқда. ЎР Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида жаҳон ҳамжамиятини ушбу табиий офатга эътибор қаратишга ва бу борада саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирган эди.

Бугунги кунда «Стихия» бутун дунёдан мусиқачилар, «Dj»лар, продюсерлар, рассомлар ва олимлар иштирокидаги бир нечта лойиҳаларни амалга оширадиган ижодий жамоага айланган. Уларнинг барчасини ер юзидаги ўзига хос масканда диққатга сазовор жой яратиш мақсадида бирлашган.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги берган маълумотларга кўра, бу йилги фестиваль учун учта алоҳида-алоҳида саҳна яратилади. Тадбирда Ўзбекистон, Туркия, Россия, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Нидерландия, Украина, Франция, Швеция ва Япониядан сингари мамлакатлардан 30 га яқин машҳур «Dj»лар иштирок этиши кутилмоқда.

Шунингдек, фестиваль «Стихия Ген лойиҳалари», «Forum Stixiya N+1», «6 миллиард дарахт» ва турли ижтимоий ташаббусларни қамраб олади. Бошқа лойиҳалар ва фестиваль дастури ҳақида батафсил маълумотлар тез кунларда маълум қилинади.
Фестивалга иштирок этишни истаганлар чипталарни www.stihia.org сайтидан харид қилиши мумкин.

Сўнгги хабарлар