13:20, 05 Январь 2021 | GMT +5
Мўғулистон бу йил ҳам Янги йил байрамини нишонламайди
ULAN-BATOR. MONTSAME – Kazinform - Мўғулистон коронавирус сабабли бу йил миллий Янги йил - Цагаан Сар байрамини нишонламайди, деб хабар беради Kazinform МОНЦАМЭ ахборот агентлигига асосланиб.
Мамлакат Бош вазирининг ўринбосари Я. Содбаатар Вазирлар Маҳкамасининг кечаги йиғилиши натижаларини тақдим этар экан, бу йил салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида бутун мамлакат бўйлаб ой тақвими бўйича Янги йил - Цагаан Сар миллий байрамини нишонлаш билан боғлиқ барча оммавий тадбирлар бекор қилинганини маълум қилди.
«2019 йил декабрь ойи охирида қўшни Хитойда янги SARS-CoV-2 коронавирус вируси пайдо бўлганлигини ҳисобга олиб, ўтган йили биринчи марта Цагаан Сар байрамини нишонлаш бекор қилинди ва бу сафар ҳам уни бекор қилишга қарор қилинди», - деб таъкидлади Я. Содбаатар.
Цагаан Сар буддистлар байрами, ой тақвими бўйича баҳорнинг ва янги йил бошланишини билдиради.