Лондонда Қозоғистон нефтини Каспий қувурлари консорциуми орқали ташиш масаласи муҳокама этилди

ASTANA. Kazinform – «ҚазМунайГаз» МК» АЖ (ҚМГ) бошқаруви раиси Мағзум Мирзағалиев Лондонда Буюк Британия Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазирлигининг Санкциялар департаменти директори Дэвид Рид билан музокаралар ўтказди, дея хабар беради Kazinform компания матбуоти хизматига таяниб.
None
Фото: «ҚазМунайГаз» МК» АЖ матбуот хизмати

Учрашувда Каспий қувурлари консорциумининг (КҚК) нефть қувури орқали Қозоғистоннинг энергия манбаларини етказиб бериш масаласи ҳам муҳокама этилди.

ҚМГ раҳбари Буюк Британия ташқи сиёсат департаментига ҳамкорлик ва доимий маслаҳатлари учун миннатдорчилик билдирди.

photo

«Дунёдаги геосиёсий вазият мураккаб бўлган бир пайтда Қозоғистон нефтини, айниқса, КҚК қувури орқали узлуксиз етказиб бериш учун санкциялар билан боғлиқ тўсиқларнинг бўлмаслиги биз учун жуда муҳим. Бу ҳар икки томоннинг ҳам манфаати бўлгани учун бундай учрашувни конструктив тарзда ўтказиш муҳим аҳамиятга эга», – деди М.Мирзағалиев.

ҚМГ бошқаруви раиси Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Қозоғистон элчихонасининг британиялик ҳамкорлар билан доимий алоқада бўлишдаги алоҳида ролини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар