Лондон марказидаги темир йўл станциясида ёнғин содир бўлди

LONDON. Kazinform - Лондоннинг Элефант- энд Касл қисмидаги станциядаги ёнғин ўчирилди, деб ёзади Kazinform Euronewsга асосланиб.
None
None


Ҳодиса натижасида икки киши жароҳат олди. Лондон ўт ўчириш хизмати учта тижорат биноси, бир нечта машиналар ва телефон будкаси станцияда ёниб кетганини тасдиқлади.

Ёнғин сабаби ҳали ҳам номаълум. Уни ўчиришга 100 та ўт ўчирувчи жалб қилинган.

Гувоҳларнинг айтишича, улар ёнғин чиқмасдан олдин бир нечта портлашларни эшитган. Бироқ, полиция ушбу ҳодисанинг терроризм билан боғлиқлигини истисно қилди.

Ёнғин туфайли поездлар вақтинча тўхтатилди. Вокзал яқинидаги уйлар ва идоралардаги одамлар ҳам эвакуация қилинган.

аа.cоm.tr фотоси

Сўнгги хабарлар