LIVE: Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг Қозоғистонга давлат ташрифи

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Ақордада кутиб олиш маросими бошланди.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг Қозоғистонга давлат ташрифи
Коллаж: Kazinform

Туркия раҳбари Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Астанага келди ва унинг ташрифи 13-14 май кунларига режалаштирилган.

 

Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қиладилар. Президентлар шунингдек, Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг олтинчи йиғилишини ўтказадилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Kazinform мухбири Астана ва Анқара ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ривожланиш даражаси ва истиқболларини батафсил кўриб чиқди.