LIVE: Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросими

ASTANA. Кazinform - Астанада Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари тантанали равишда очилди. 8-13 сентябрь кунлари Астана шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари бўлиб ўтади. Унда 89 давлатдан 2500 дан ортиқ иштирокчи қатнашади.

Nomad game Live
Фото: Kazinform

Ўйин иштирокчилари ва меҳмонларини қабул қилиш учун 20 та меҳмонхона ва 331 та автомашина ажратилган. Тиббиёт штабида 150 нафар тиббиёт ходими, 23 нафар ветеринария шифокори меҳнат қилмоқда. 1300 нафар кўнгилли ишлайди. Шунингдек, ОАВ аккредитацияси учун 64 давлатдан 1185 та ариза келиб тушган.

Ўйинлар бир неча жойларда бўлиб ўтади: “Думан” меҳмонхонаси, “Қазанат” ипподроми, этноқишлоқ, Ж. Ушкемпиров номидаги жанг санъатлари саройи, “Алау” муз майдони ва “Астана Арена” мажмуасида.

Сўнгги хабарлар