Лицензион турнир: Бугун беш нафар қозоғистонлик боксчи рингга кўтарилади
ASTANА. Кazinform - Бугун, 7 март куни Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида ўтказилаётган лицензион турнирда беш нафар боксчи баҳс олиб боради.

Хусусан, эркаклар ўртасида 63,5, 71, 92 кг, аёллар ўртасида эса 54 ва 60 кг вазндаги спортчилар бугун рингга кўтарилади.
Қозоғистонликлар айнан қачон рингга чиқиши кейинроқ маълум бўлади.
54 кг. 1/16 финал
Жайна Шекербекова - Қозоғистон - Шукура Карим – Нигерия
60 кг. 1/4 финал
Римма Волосенко - Қозоғистон - Мирослава Жединакова - Словакия
63,5 кг. 1/16 финал
Муҳаммедсабир Базарбаули - Қозоғистон - Радослав Симеонов Росенов - Болгария (Европа чемпиони, 2023 йилги жаҳон чемпионати чорак финалчиси)
71 кг. 1/16 финал
Асланбек Шимбергенов – Қозоғистон – Дамиан Дуркач – Польша (Токио Олимпиадаси иштирокчиси)
92 кг. 1/16 финал
Айбек Оралбай - Қозоғистон - Ханеул Жанг - Жанубий Корея.
Кеча мазкур турнирда уч нафар боксчи иштирок этиб, уч нафари ҳам ғалаба қозонди. Аёллар ўртасида Римма Волосенко учинчи ғалабасини қўлга киритиб, чорак финалга йўл олган бўлса, Сакен Бибосинов 1/16 финалда кениялик спортчи Дэвид Каранча Мачарияни якдил қарорга кўра мағлуб этди. Айбек Оралбай эса илк мусобақасини ўтказиб, ҳиндистонлик Осиё чемпионини енгди.
Париж Олимпиадаси йўлланмалари ўйналаётган турнир 3 март куни бошланди. Мусобақа 12 март куни якунланади. Ушбу турнирда эркаклар ўртасида 28 ва аёллар ўртасида 21 йўлланма ўйналади.