КВИ: Йил бошидан буён Нур-Султанда 83 минг одам «омикрон» штамми билан касалланди

NUR-SULTAN. Kazinform - Нур-Султан шаҳар санитария-эпидемиология назорати департаменти пойтахт коронавирус эпидемиологик матрицасида ҳамон «қизил» зонада қолаётгани ҳақида огоҳлантиради, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None
None

Департамент матбуот хизматининг хабар беришича, бир суткада пойтахтда 366 та вирус юқтириш ҳолати қайд этилган. Улардан 270 таси симптоматик, 96 таси асимптоматикдир.

«Ўтган ҳафтада 4409 та COVID-19 инфекцияси ҳолати қайд этилди. Ўтган ҳафтага нисбатан (13 627 та ҳолат) 3 баробарга камайган. КВИ билан касалланган беморларни максимал даражада аниқлаш учун шаҳарда 24 та лаборатория мавжуд. Улар кунига 11 000 дан ортиқ ПЗР тест ўтказади», — дейилади хабарда.

Департамент маълумотларига кўра, январ ойи бошидан 7 февралга қадар пойтахтда «омикрон» штаммининг 83 067 та ҳолати қайд этилган.

«Бу пандемия давридаги рекорд ойлик кўрсаткич. Бироқ, касалхонага ётқизиш даражаси нормал. Бу, биринчи навбатда, эмланганлар ва қайта иммунитетга эга бўлганлар улушининг ортиши билан боғлиқ«, - дейилади баёнотда.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар