КВИ: Эртага Қозоғистонда болаларни эмлаш бошланади

ALMATY. Kazinform – Pfizer вакцинаси фақат болалар, ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналарга берилади. Бу ҳақда Олмаота шаҳар санитария-эпидемиология назорати департаменти бошлиғи ўринбосари Асел Қалиқова брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Унга кўра, Қозоғистонга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган Pfizer вакцинаси келтирилди. Ҳозирда клиникаларни тақсимлаш ишлари олиб борилмоқда.

Алматида эртадан бошлаб болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш бошланади.

«Ушбу вакцина уч тоифага бўлинган. У фақат 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор аёллар (16-30 ҳафта) ва эмизикли оналарга буюрилади. Ҳозирча аҳолининг бошқа гуруҳлари бу вакцина билан эмланмайди», - деди Асел Қалиқова.

Шунингдек, у бир флакон Pfizer вакцинаси олти кишига мўлжалланганлигини таъкидлади.

Алмати шаҳрига 46 800 доза вакцина ажратилган. Биринчи ва иккинчи компонент билан эмлаш 21-28 кун оралиғида амалга оширилади.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар