08:22, 05 Сентябрь 2022 | GMT +5
КВИ билан касалланган тўққиз нафар беморнинг аҳволи оғир – ҚР ССВ
NUR-SULTAN. Kazinform – 5 сентябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусдан 17 178 киши (-16 887+ ва 291 КВИ-) даволанишни давом эттирмоқда, улардан 435 нафари шифохоналарда, 16 743 нафари эса амбулатор шароитда. Бу ҳақда Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
КВИ+, КВИ- билан касалланган беморларнинг 9 нафари оғир аҳволда, 10 нафари ўта оғир аҳволда, 4 киши сунъий нафас олиш аппаратига уланган.