Ўқувчиларнинг қишки таътили узайтирилди – ҚР Таълим вазирлиги

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда мактаб ўқувчиларининг қишки таътили узайтирилди. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазирлиги матбуот котиби Молдир Абдуалиева маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«30 декабрдан 10 январ оралиғида мактаб ўқувчилари қишки таътилда. ҚР Таълим ва фан вазирининг буйруғига биноан, қишки таътил 17 январгача узайтирилди. Мактаб ўқитувчилари таътил пайтида у ердаги аҳоли пунктидаги вазиятга кўра, масофадан ёки анъанавий форматда иш олиб боришади. Болалар боғчалари у ердаги аҳоли пунктидаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда, фаолиятини давом эттиради. Ҳозирда боғчаларнинг кўпчилиги болаларни қабул қилмоқда», - деди Молдир Абдуалиева агентлик мухбирига.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар