11:55, 10 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қувайтдан Туркистонга мунтазам авиарейслар йўлга қўйилади
ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 3 декабридан бошлаб «Қувайт – Туркистон» йўналиши бўйича мунтазам ҳаво қатнови амалга оширилади. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Қозоғистон Республикаси ва Қувайт давлати авиация маъмурияти ўртасида эришилган келишувларга асосан «Jazeera Airways» Қувайт лоукостер жорий йилнинг 3 декабридан бошлаб «Қувайт-Туркистон» йўналиши бўйича парвозларни бошлайди.
Қувайт пойтахти билан Турк дунёсининг маънавий маркази ўртасида мунтазам йўловчи парвозлари сешанба ва якшанба кунлари Airbus A-320 самолёти билан ҳафтасига 2 та рейс билан амалга оширилади.
Рейслар сонининг кўпайиши ва парвозлар географиясининг кенгайиши Қозоғистон ва Қувайт ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, сармоявий, маданий ва туристик алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади», - дейилади хабарда.