Қуролли Толибон жангарилари афғон қизларининг университетга киришига тўсқинлик қилмоқда

ASTANA. Kazinform - Толибон кучлари Афғонистондаги университетлар яқинида қуролли патруллар ташкил этиб, талаба қизларнинг ўқишига тўсқинлик қилмоқда. Мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритган экстремистик ҳаракат аёлларнинг олий ўқув юртларига киришини тақиқлади. Бундан ташқари, сентябр ойида ўрта мактабда таҳсил олаётган қизлар дарсдан четлатилди, дея хабар беради Kazinform Еuronews телеканалига таяниб.
None

Ижтимоий тармоқларда ўқувчилар бир-бирлари билан кўз ёшлар билан хайрлашаётгани акс этган видео тарқалди.

«Толибон ҳаракати аёлларни бутунлай зулматда қолдиришга қаратилган. Улар аёлларнинг мамлакат тараққиётида иштирок этишини, эркаклар билан бирга ишлашларини истамайди», - дейди Кобул университети талабаси Сетера Фараҳманд.

Бир нечта профессорлар норозилик сифатида истеъфога чиқди ва кўплаб эркак талабалар ўқишни ташладилар.

Бундан ташқари, чоршанба куни, шунингдек, Толибон аёл ўқитувчилар ва бошланғич синф ўқувчиларига мактабга кирмасликни буюргани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Экспертларнинг қайд этишича, Толибоннинг қарори уларни халқаро тан олиш имкониятидан маҳрум қилади.

Аввалроқ БМТ экспертлари Толибоннинг Афғонистонда аёллар ҳуқуқларига муносабати инсониятга қарши жиноятга тенг бўлиши мумкинлигини айтган эди.

Фото: Wakil KOHSAR / AFP

Сўнгги хабарлар