Кураш бўйича Жаҳон чемпионати: Қозоғистонлик курашчи кумуш медални қўлга киритди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик курашчи Жамила Бақбергенова Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик қизлар ўртасида биринчи марта аёллар кураши бўйича Жаҳон чемпионатининг финалига чиққан Ж.Бақбергенова финал баҳсида 72 кг вазн тоифасида япониялик Масако Фуруичи билан куч синашди.

Aввалроқ, рақиблар уч марта учрашишган, шулардан иккитасида япон курашчиси ғалаба қозонган.

Бу сафарги беллашувда ЖЧ -2019 бронза медали соҳиби М.Фуруичи 3: 0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шундай қилиб, Ж. Бақбергенова (шахсий мураббийи Қайрат Сағадиев) Ослода кураш бўйича Жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси учун биринчи совринни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик курашчи Жамила Бақбергенова Жаҳон чемпионатининг финалига чиққанини хабар қилган эдик.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар