Криптовалюта курсининг тушиши биткоин эгаларига зарар келтирди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Йирик биткоин эгалари асосий криптовалюта курсларининг пасайиши натижасида бу ҳафта миллиардлаб доллар йўқотишди. Криптовалютанинг қулаши бутун дунё бўйлаб инвесторларга таъсир кўрсатди, улар орасида кузатувчилар Сальвадор Республикаси ҳукуматини ҳам қайд этишди, деб хабар беради Кazinform BBCга таяниб.

Ўтган йилнинг сентябр ойида Сальвадор Биткоинни мамлакатнинг расмий тўлов воситаси сифатида эълон қилиб, аҳолини ундан кундалик операциялар учун фойдаланишга чақирди. Биткоин билан ҳамма нарсани сотиб олиш мумкин бўлди - озиқ-овқат ва кўчадаги фастфуддан тортиб кўчмас мулкгача.

Президент Наиб Букеленинг криптовалютани қонунийлаштириш ҳақидаги қарори барча корхоналар Сальвадорнинг асосий валютасини АҚШ доллари билан бир хил даражада қабул қилишлари кераклигини англатади.


Сўнгги хабарлар
telegram