ҚР Ҳукуматида «Қозоғистон Тараққиёт Банки» акциядорлик жамиятини ислоҳ қилиш ҳолати муҳокама қилинди

NUR-SULTAN.Kazinform – Президент топшириғи доирасида Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов «Қозоғистон Тараққиёт Банки» фаолиятини ислоҳ қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар беради Бош вазир матбуот хизмати.
None
None

Ислоҳотлар доирасида ҚТБ кўпроқ мамлакат учун стратегик ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган, узоқ муддатли ва капитал талаб қилувчи инвестиция лойиҳаларини ҳамда саноат ишлаб чиқаришини молиялаштиришга эътибор қаратиши режалаштирилган.

«ҚТБ янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришга эътибор қаратиши керак. Хизматларнинг шаффофлигини ошириш, бизнес-жараёнларни оптималлаштириш ва рақамлаштириш ҳамда банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича ишларни давом эттириш зарур», — деди Бош вазир А. Смаилов.



Сўнгги хабарлар