09:08, 01 Ноябрь 2022 | GMT +5
ҚР Ҳукумати айрим активларни давлат мулкига ўтказиш масалаларини кўриб чиқди
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.
Йиғилишда айрим активларни давлат мулкига ўтказиш ва нефт-газ соҳасида чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг октябр ойида хусусий ташкилот раҳбарияти МЧЖ шўба корхонасидаги улушини 100 фоиз давлат ҳисобига ўтказиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.
Фото: primeminister.kz