ҚР Ҳукумати 2029 йилгача 2,3 миллион ёшларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда

ASTANА. Кazinform - 2029 йилгача 2,3 миллион ёшларни иш билан таъминлаш режалаштирилган. Бу ҳақда бугун Бош вазир Алихан Смаилов раислигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар беради Кazinform primeminister.kzга таяниб.
None

Кенгашда ёшларга оид сиёсат лойиҳалари ҳамда мактабгача, ўрта, техник ва касб-ҳунар таълимини ривожлантириш концепциялари кўриб чиқилди.

Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири Дархан Қидирали Ёшларга оид сиёсат концепцияси лойиҳасида 6 та йўналиш, 10 та мақсадли кўрсаткич ва 72 та чора-тадбирлар белгиланганлигини таъкидлади. Ёшлар билан ишлаш ва уларнинг муаммоларини ҳал этишда ҳокимликлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш имконини берувчи «Ёшлар тараққиёти индекси»нинг жорий этилгани асосий янгиликлардандир.

«2029 йилга келиб биз ёшларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида хабардорлигини 90 фоизга, кўнгиллилик, хайрия ва экологик ташаббусларга жалб қилиш даражасини эса 32 фоизга етказиш ниятидамиз», — деди Д. Қидирали.

Шу билан бирга, Концепция лойиҳасида ёш тадбиркорлар улушини 30 фоизга, бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилаётганлар орасида иш билан таъминланган ёшлар улушини эса 61 фоизга ошириш кўзда тутилган.

2029 йилгача 2,3 миллион ёшни иш билан таъминлаш режалаштирилган бўлиб, шундан 1 миллион нафари қишлоқ аҳолисидир. Бундан ташқари, қишлоқларда яшовчи 1,5 миллион қозоғистонлик ёшлар рақамли саводхонлик бўйича ўқитилади.

Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев 2023-2029 йилларда мактабгача, ўрта, техник ва касб-ҳунар таълимини ривожлантириш концепцияси лойиҳасини тақдим этар экан, унинг амалга оширилиши 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларнинг сифатли мактабгача таълим олишини таъминлашини, мактаб таълими сифатини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

2026 йилгача қишлоқлар, кичик шаҳарчалар ва туман марказларида 5 мингта мактаб модернизация қилинади.

Болалардан ижодий, интеллектуал ва жисмонан етук шахсни шакллантириш учун шарт-шароит яратиш, болаларнинг соғлом ва дам олишини сифатли таъминлашга зарур даражада эътибор қаратилмоқда.

Техник ва касб-ҳунар таълими тизимида қозоғистонлик ёшларнинг коллежларда оммабоп мутахассисликлар бўйича бепул таълим олишига алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: primeminister.kz


Сўнгги хабарлар