ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати яна Қозоғистонда энг яхши деб топилди

Бугун «Astana Media Week» доирасида журналистлар ўртасидаги овоз бериш натижаларига кўра, ҚР ТИВ матбуот хизмати яна “Давлат органлари ўртасидаги энг яхши матбуот хизмати” номинациясида тақдирланди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

ҚР ТИВ
Фото: ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Ушбу мукофот ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан ахборот ва жамоатчилик билан алоқалар соҳасидаги самарали фаолияти, шунингдек, стратегик коммуникациялар соҳасидаги профессионал юксалиш учун топширилди.

ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ушбу йўналишда тўртинчи бор – 2017, 2018, 2022 ва 2023 йилларда ғолиб бўлди.

Сўнгги хабарлар