21:47, 29 Апрель 2022 | GMT +5
ҚР ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Украина томонининг ташаббуси билан Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinform.
Вазирлик хабарига кўра, томонлар Украинадаги мавжуд вазият ва Киев ва Москва ўртасидаги музокаралар истиқболлари ҳамда икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.