ҚР Сув ресурслари вазирлиги 2024-2026 йилларга мўлжалланган сувни тежаш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқди

ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги Давлат раҳбари томонидан 2024 йил 7 февралда республика Ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқларни амалга ошириш доирасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган сувни тежаш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқди.

Сув
Фото: pixabay.com

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, бугунги кунда ҳужжат Ҳукумат билан келишилмоқда.

“Йўл харитаси”да сув хўжалигини рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини такомиллаштириш, сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш ва тежамкор қишлоқ хўжалиги экинларига ўтиш чора-тадбирлари кўзда тутилган.

Шунингдек, корхоналарда сувдан қайта фойдаланишни йўлга қўйиш, шаҳар сув таъминотини ҳисобга олиш тизимлари билан тўлиқ қамраб олиш, йирик аҳоли пунктларида тозаланган оқава сувлардан қайта фойдаланиш, сув сарфини камайтириш чора-тадбирлари, сув ресурсларидан фойдаланиш маданиятини жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.

“Ҳужжат мамлакат сув хўжалигининг барча соҳаларини қамраб олади. Нафақат корхона ва фермерлар, балки бутун қозоғистонликлар сувни тежашлари керак. Шу боис аҳоли ўртасида сувни асраб-авайлаш маданиятини юксалтириш чора-тадбирлари “йўл харитаси”га киритилди”, — деди Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.

Сўнгги хабарлар