ҚР сенаторлари Рақамли ҳукумат идорасига ташриф буюришди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Парламенти Сенати депутатлари Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги негизида фаолият юритувчи «Рақамли ҳукумат» идорасига ташриф буюрди. Бу ҳақда юқори Палата матбуот хизматига таяниб, Kazinform хабар беради.
None
None

Сенаторларга давлат органларидаги жараёнларни реинжиниринг ва уларни рақамлаштириш билан шуғулланувчи Рақамли трансформация маркази жойлашган офис кўрсатилди.

Соҳа вазири Бағдат Мусин Парламент аъзоларига мазкур идоранинг мақсади Қозоғистон Республикасининг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишларини амалга оширишда давлат органлари ва ташкилотларининг тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларини таъминлаш, шунингдек, бу борадаги вазиятларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этишдан иборат эканлигини айтди.

Рақамли ҳукумат идораси таркибига Миллий таҳлил маркази ва Миллий дизайн бюроси ҳам киради. Улар математик моделлаштириш, прогнозлаш ва таҳлил қилиш ёрдамида маълумотлар базасининг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш имконини беради.

Сўнгги хабарлар