ҚР Сенатида Президент квотаси 10 депутатгача қисқартирилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Сенатдаги президентлик квотаси 10 депутатгача қисқартирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров эслатиб ўтди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳокимиятнинг вакиллик тизимини ислоҳ қилиш» иккинчи йўналиши бўйича тўртта тадбир режалаштирилган, – деди Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида.

Хусусан, Парламент Сенатини шакллантириш тартиби ва унинг бир қатор функциялари қонун ҳужжатларига қуйидаги ўзгартишлар киритиш орқали қайта кўриб чиқилади:

Сенатдаги президентлик квотаси 15 нафардан 10 нафар депутатга қисқартирилади, шундан 5 нафар депутат Қозоғистон халқи Ассамблеяси томонидан тавсия этилади.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар
telegram