ҚР Сенати Спикери Польша Сенати маршали билан учрашди
Томонлар икки давлат ўртасидаги ишончнинг юқори даражасини ва уни қўллаб-қувватлаш, Қозоғистон ва Польша парламентлари ўртасидаги муносабатларда рағбатлантириш муҳимлигини қайд этдилар.
«Қозоғистон Сенати Польша Сенати билан парламентлараро ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдор. Қозоғистон Парламентининг ҳар икки палатасида Польша билан ҳамкорлик бўйича гуруҳлар мавжуд. Польша Парламентида Қозоғистон билан дўстлик гуруҳи фаолият юритмоқда. Келгуси даврда турли кўринишдаги қўшма тадбирларни ташкил қилишимиз мумкин. Бу икки томонлама ҳамкорлигимизга янги суръат бағишлашига ишонаман», — деди Маулен Aшимбаев.
Суҳбат чоғида Палата Спикери Қозоғистон Парламенти Сенатининг жорий фаолияти, хусусан, Давлат раҳбарининг сиёсий ислоҳотларини амалга оширишга қаратилган қонун ижодкорлиги фаолияти ҳақида ҳам сўзлаб берди.
«Бизнинг Палатамиз Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг модернизация бўйича кун тартибидаги қонунчиликни сифатли таъминлашга устувор аҳамият беради. Гап, энг аввало, сиёсий тизимни янада демократлаштириш, унинг шаффофлигини таъминлаш, сиёсий рақобатни кучайтириш, фуқаролар ҳуқуқларини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитларни яратиш ҳақида бормоқда. Биз бу борада кенг кўламли қонунларни қабул қилдик», — деди Маулен Aшимбаев.
Суҳбатдошлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика, фармацевтика, қурилиш, машинасозлик, туризм ва бошқа истиқболли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашда Парламент ёрдами муҳимлигини таъкидладилар.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов