ҚР Президентининг бугун эълон қилинадиган Мурожаатномасини 48 та ОАВ вакиллари ёритади

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг бугун эълон қилинадиган Мурожаатномасини ёритиш учун 48 та оммавий ахборот воситаларининг 150 дан ортиқ вакиллари аккредитациядан ўтказилди.

ҚР Президентининг бугун эълон қилинадиган Мурожаатномасини 48 та ОАВ вакиллари ёритади

Бу ҳақда БОРТ №1 Telegram- хабар берди, деб ёзади Кazinform.

«Бугун Президент ва барча қозоғистонликлар учун муҳим кун. Бир неча дақиқадан сўнг Парламент палаталарининг қўшма мажлиси бошланади. Йиғилишда Президент Қозоғистон халқига Мурожаатнома билан чиқади. У соат 11:00да бошланади», - дейилади хабарда.

Президент Қозоғистон халқига Мурожаатнома билан чиқиши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.