ҚР Президентига Алмати вилоятини стратегик ривожлантириш лойиҳаси тақдим этилди
Вилоят ҳокими Давлат раҳбарига Алмати вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ижобий динамика кузатилаётганини айтиб, стратегик ривожланиш лойиҳаси ҳақида гапириб берди. Ривожланишнинг 5 та асосий йщналишидан иборат бўлган ҳужжат 2 та даврни қамраб олади: 2025 йилгача ва 2030 йилгача. Яқин келажакда Алмати вилоятида сармоя ўсишини 455 миллиард тенгедан 686,5 миллиард тенгегача ошириш режалаштирилмоқда. Шу мақсадда умумий қиймати 618 миллиард тенге бўлган ва 7 мингдан ортиқ иш ўрни яратиш имконини берувчи 132 та лойиҳадан иборат инвестиция портфели тайёрланди.
Вилоят ҳокимининг сўзларига кўра, Алмати агломерациясининг ҳудудлараро режасига кўра, вилоятдаги объектлар муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан таъминланади. Вилоятдаги энг долзарб муаммолардан бири – уч сменали мактаблар муаммосини қандай ҳал қилиш ҳақида ҳам сўз юритилди. 2025 йилгача «Қулай мактаб» лойиҳаси бўйича 51 та мактаб қуриш режалаштирилган. Чунки вилоятда уч сменали мактаблар кўп. Шунингдек, «G 4 City» ҳудудида вилоятдаги етакчи олий таълим муассасалари ва коллежларнинг филиаллари, иқтидорли болалар мактаб лицейи, тиббиёт пункти ва илмий-таълим масканига эга «Gate District» очилади. «Билимли халқ» миллий лойиҳаси доирасида 11 та коллежнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланади.
Президентга тақдим этилган маълумотларга кўра, вилоятда 38 та тиббиёт муассасаси қурилади. Шунингдек, вилоят марказида 500 ўринли кўп тармоқли шифохона қурилиши режалаштирилган.
Қайта ишлаш соҳаси, агросаноат мажмуаси, транспорт, логистика ва туризм минтақавий иқтисодий ривожланишнинг асосини ташкил этади. Вилоят раҳбарининг сўзларига кўра, вилоятда умумий қиймати 290 миллиард тенге бўлган 23 лойиҳа амалга оширилиб, 2 минг 626 иш ўрни яратилмоқда. Агросаноат мажмуи соҳасида 3330 иш ўрни яратиладиган 210 миллиард тенгелик 78 лойиҳа амалга оширилмоқда. Вилоятнинг барча туманларида АСМ лойиҳалари амалга оширилди. Марат Султанғазиевнинг айтишича, туризм соҳасида ҳам ютуқлар бор. Алмати вилоятида жойлашган миллий боғларга ташриф буюрувчилар сони ортди.
Йиғилиш якунида Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли давлат органлари билан биргаликда ҳудудий ривожланиш стратегик режасини амалга ошириш бўйича топшириқ берди.
Фото: аqorda.kz