ҚР Президенти Япония Бош вазири Фумио Кишидага ҳамдардлик телеграммаси йўллади
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэнинг суиқасд натижасида вафот этгани ҳақидаги совуқ хабарни чуқур руҳий тушкунлик билан қабул қилди.
«Жаҳон жамоатчилиги Синдзо Абэни кўп йиллар давомида ўз мамлакати тараққиёти ва ёруғ келажаги йўлида тинимсиз меҳнат қилган атоқли сиёсатчи, шунингдек, халқаро барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган оқил етакчи сифатида билади.
Синдзо Абэнинг ёрқин қиёфаси қозоқлар ва японияликлар ўртасидаги дўстлик ва ишончни мустаҳкамлаган шахс, кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган давлат арбоби сифатида Қозоғистон халқи хотирасида мангу сақланиб қолади.
Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига, шунингдек, барча ватандошларингизга ҳамдардлик билдираман», — дейилади телеграммада.