ҚР Президенти ҳузурида Миллий фан ва технологиялар кенгаши тузилди

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари «Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузурида Фан ва технологиялар бўйича Миллий кенгашни ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади, деб хабар беради Ақорда.
None

Кенгашнинг ташкил этилиши миллий илмий тизимни бошқаришни такомиллаштириш ва Қозоғистон Республикасининг фан ва илмий-техникавий фаолият соҳасидаги давлат сиёсатини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга ёрдам беради.

Мазкур Фармон билан Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий фан ва технологиялар кенгашининг таркиби ва низомлари тасдиқланди. Кенгашга халқаро миқёсда эътироф этилган, илмий изланишларда юқори фаоллик кўрсатган, фаннинг устувор йўналишларида фаолият юритаётган академик ва олимлар аъзо бўлди.

Кенгаш таркибига, шунингдек, Нобел мукофоти совриндори, Беркли космологик физика марказининг физика ва астрофизика профессори Фицжеральд Жорж Смут III (АҚШ) ҳамда дунёнинг етакчи илмий марказларида илмий изланишлар олиб бораётган бир қатор юртдошлар ҳам кирди.

Шу билан бирга, кенгаш таркибига илмий, илмий-техникавий ва инновацион сиёсатни амалга оширишга масъул бўлган Ҳукумат аъзолари қўшилди.

Миллий кенгашга маҳаллий ва хорижий етакчи олимларнинг аъзолиги Қозоғистон илм-фанини ривожлантиришда истиқболли ва стратегик аҳамиятга эга қарорлар қабул қилинишига ижобий ҳисса қўшади.

Сўнгги хабарлар