ҚР Президенти Украинадаги вазият кескинлашгани сабабли шошилинч чоралар кўриш бўйича топшириқ берди
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари мамлакатдаги тегишли тузилмаларга Украинадаги вазият кескинлашгани муносабати билан шошилинч чоралар кўриш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда ҚР Президенти маслаҳатчиси ва Президент Матбуот котиби Берик Уали маълум қилди.
“Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Бош вазир, Президент Админстрацияси раҳбари ва куч тузилмалари раҳбарлари ҳамда барча ҳокимларни Украина атрофидаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан асосий ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини таъминлаш учун шошилинч чоралар кўриш бўйича топшириқ берди”, — деб ёзди Берик Уали ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Манбага кўра, Парламент палаталари раисларига ҳам амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
“Президент мамлакатимиздаги вазиятни ўз назорати остида ушлаб турибди.
Мамлакатимиз учун асосий стратегик мақсад - барқарорлик, осойишталик, қонун устуворлигини ва тартибни сақлаш.
Қозоғистон икки славян халқи ўртасидаги зиддиятни музокаралар йўли билан тугатиш зарурлигини бир неча бор таъкидлаган”, — дея қўшимча қилди Президент Матбуот котиби.