ҚР Президенти телерадиокомплекси ва Саудия ахборот агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Ҳужжат бугун Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида тайёрланди. Меморандумни «Қозоғистон Республикаси Президентининг телерадиокомплекси» НАЖ бош директори Раушан Қажибаева ва Saudi Press Agensy Саудия Арабистони ахборот агентлиги президенти Фаҳад Бин Ҳасан Ал Огран имзолади.
Ўзаро англашув меморандумининг мақсади икки давлат ўртасидаги ўззаро англашувни мустаҳкамлашга ҳисса қўшган ҳолда ахборот материаллари алмашинуви соҳасида томонлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун замин яратишдан иборат. Томонлар ахборот материаллари ва фотосуратлар алмашишади. Улар ўз ахборот ресурсларидаги маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ҳар икки томон ўз мамлакатларида бўлиб ўтаётган расмий ташрифлар ва муҳим воқеалар фотосуратларини эркин алмашишлари мумкин.
Саудия Арабистони ахборот агентлиги 1970 йилда мамлакат Бош вазири қарори билан Саудия Арабистонидаги биринчи миллий ахборот агентлиги сифатида ташкил этилган. Агентликнинг асосий мақсади Саудия Арабистони ва хорижда маҳаллий ва халқаро ахборот материалларини тўплаш ҳамда тарқатиш бўйича марказий орган бўлиш эди.
2012 йил май ойи охирида Саудия Арабистони Вазирлар Кенгаши агентликни иккита мустақил органга бўлиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шу тариқа Саудия Арабистони телевидени ва радиоси ҳамда Saudi Press Agensy Саудия ахборот агентлиги ташкил этилди.
САА миллий, минтақавий ва халқаро даражадаги муаммоларни, айниқса Қироллик билан боғлиқ воқеаларни қамраб олади. Шу билан бирга, мамлакатда журналистик фаолликни кучайтиришга хизмат қилмоқда. Агентлик араб, инглиз, француз, рус, хитой ва форс тилларида ахборот тарқатади. Жорий йил охиригача 10 та тилда эфирга узатилиши режалаштирилган.
Муаллиф: Марлан Жиембай