19:54, 06 Сентябрь 2023 | GMT +5
ҚР Президенти Сув ресурслари ва ирригация вазирига қатор вазифаларни юклади
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитовни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Учрашувда Президент Марказий Осиё давлатлари билан сув ресурсларини бошқариш масалаларида ҳамкорликни бошлаш муҳимлигини таъкидлади.
Вазирликка сув хўжалиги инфратузилмаларини кенг кўламда модернизация қилиш, сувни ҳисоблаш ва тақсимлаш тизимини рақамлаштириш вазифаси юклатилди.
Давлат раҳбари сув ресурсларидан самарасиз фойдаланиш, гидротехника иншоотларининг тўлиқ эскириши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун янги Сув кодексини ўз вақтида қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий гидрогеология хизматини реконструкция қилиш ва вазирлик тасарруфидаги ташкилотларни ўзгартиришни якунлаш бўйича топшириқ берди.